«USSO DESIGN» реклама агентлиги 1996 йилда «USSO International» (Сеул, Жанубий Корея) компанияси кўмагида ташкил этилган. «UzDAEWOO Electronics» бренд дўконлари тармоғини безаш ва ташқи рекламанинг ностандарт конструкцияларини ўрнатиш компаниянинг биринчи муваффақиятли лойиҳалардан бири бўлган.

Компанияга асос солинган пайтдан бошлаб, реклама саноатида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда ва Корея технологияси бўйича лайтбокслар ишлаб чиқаришда ташқи рекламанинг бутун бир сегментининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган.

Реклама жойлаштириш хизматларини кўрсатиш географияси нафақат Ўзбекистон Республикасини, балки Қозоғистон, шунингдек, Россия ва Кореяни ҳам қамраб олади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги ишлар компания вакилларининг доимий назорати остида амалга оширилади, биз реклама кампаниясининг ҳар қандай босқичида ишнинг сифати ва оперативлигига кафолат берамиз.

Агар сиз бренднинг таниқлилик даражасини оширмоқчи бўлсангиз — биз бизнесингиз учун тўғри ечим ярата оламиз.

Бизнинг афзалликларимиз:

Бутун Ўзбекистон бўйлаб шахсий конструкциялар тармоғи.

Вилоятларда вакиллар.

• Шахсий замонавий ишлаб чиқариш ускуналари.

• Сифатли материаллар ва бутловчи қисмлар.

• Ҳар қандай мураккабликдаги ўрнатиш ишлари.

• Рақобатбардош нархлар.

• Ғоядан амалга оширишгача тўлиқ буюртмалар.

Бизнинг хизматлар:

• Дизайн ва креатив (нейминг ва логотип; айдентика ва махсус услуб; полиграфия маҳсулоти дизайни; кўргазма стендлари, савдо майдонлари ва витрина дизайни; интерьер ва экстерьер дизайнини яратиш)

• Ишлаб чиқариш (кенг форматли чоп этиш, савдо витриналари, кўргазма стендлари, POS-материаллар, пешлавҳа ва кўрсаткичлар, ҳажмли ҳарфлар).

• Жойлаштириш (бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб шахсий конструкциялар тармоғи ва ҳар бир вилоятда ҳудудий вакиллар).

Partners' Logos