Ташқи реклама
Бизнинг компаниямиз Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида турли формат ва турдаги реклама ташувчилар тармоғига эга, бу эса бутун республика ҳудуди бўйлаб кенг миқёсли реклама кампанияларини амалга оширишга имкон беради. Барча вилоятлардаги ҳудудий вакиллар реклама ва ахборот материаллари (РАМ)ни сифатли ва оператив жойлаштиришни назорат қиладилар, шунингдек, ташқи реклама объектларини тизимли равишда мониторинг қилиб борадилар. OOH'да инновацион технологияларни, энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш — бизнинг устувор йўналишларимиздан биридир. Бундай ёндашув 1996 йилдан буён ЎзРнинг реклама бозорида етакчи ўринларни эгаллаб келиш имконини бермоқда.